АҚШ қуруқликдаги қўшинлари глобал режалаштириш бошқармаси бошлиғи Тос Тайпнинг баёнотига кўра, Америка Европада жойлаштирган жанговар ускуналари сонини кенгайтириши мумкин. Бу, НАТО таркибидаги Европа иттифоқчиларига ёрдам бериш дастури доирасида амалга оширилади, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Ушбу дастур давом эттирилса, Европанинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун қўшимча талабларни адо этишимиз мумкин», — деган Тайп. 

Бундан ташқари, Тайпнинг қўшимча қилишича, Вашингтон «сунъий алоқа, муҳандислик таъминоти ва қуролли кучларни жойларга етказишни тезлаштирадиган ҳар қандай воситалардан кўпроқ бўлишини хоҳлар эди».

Аввалроқ, Латвияга Американинг 60 нафар ҳарбий хизматчиси ва 5та Black Hawk вертолётлари келтирилгани ҳақида хабар қилинган эди.