Франциялик машҳур актёр Жан-Поль Бельмондо Венеция кинофестивалининг фахрий "Авлиё Марк олтин шер"ига лойиқ деб топилди. Бу ҳақда кинофестивал дирекциясида ва кинофестивалнинг бадиий раҳбари Альберто Барбера маълум қилди. 

83 ёшли Бельмондо ўзининг ижодини "Янги тўлқин" фильмида бошлаган. У кенг оммага "Риолик одам" (l’Homme de Rio, 1964) "Меросхўр" (L’Hritier, 1973) , "Профессионал" (Le Professionnel, 1981), "Ёлғиз" (Le Solitaire, 1987) фильмлари орқали танилган.

"Ўзига тортувчи ташқи қиёфа, тароват, истеъдод Бельмондога ҳам драматик, ҳам комедик ролларни бирдек яхши ўйнай олишига имкон берди ва бу уни дунё тан олган юлдузга айлантирди", деб айтди Барбера.

Бельмондо билан бирга кинематографга қўшган ҳиссаси учун бериладиган бу унвонга поляк режиссёри Ежи Сколимовский ҳам лойиқ деб топилди.

Унвонларни эгаларига бериш маросими 31 августдан 10 сентябргача ўтадиган фестиваль вақтида бўлиб ўтади.