7 июль куни АҚШнинг Даллас штатида полиция ходимларига нисбатан қуролли ҳужум уюштирилган ва 11 нафар қонун ҳимоячиси бу ҳужум туфайли жабрланганди. Бу хабарни телевизорда кўрган тўққиз ёшли Самья Маклауфлин туғилган кунида йиғган барча пулларини Детройтдаги полициячиларни меҳмон қилиш учун ишлатди.

Қизалоқнинг оила аъзолари ҳам унинг фикрини қўллаб-қувватлашган. Улар ўттизта қопни бутерброд, мевалар ва чипс билан тўлдиришди ва Детройтдаги полиция бўлинмасига олиб боришди.

«Кичкина танада катта юрак урмоқда. У бизни хурсанд қилиш учун ўзининг туғилган кунини қурбон қилди»,- дейди полиция ходими Норма Блэк.

Полиция идораси қизалоқни туғилган кунига совға сифатида шаҳарнинг энг чиройли жойлари бўйлаб ўз машиналарида саёҳатга олиб чиқишди.