Япониялик олимлар инсон мушаклари устида иш олиб бориб, сунъий мушаклардан ташкил топган ва роботлаштирилган скелетни тақдим этишди.

Мушаклар скелет модели устида ҳудди инсон танасидаги мушаклар сингари қоплантирилди. Робот юра олади, бош чаноғини қимирлатади ва бошқа ҳаракатларни ҳам амалга оширади. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу янгиликни мукаммаллаштириш учун унинг устида бир қанча иш олиб бориш керак.