Сурия президенти Башар Асад NBC телеканали билан бўлган интервьюда АҚШ муаммоси мамлакатнинг сўнгги президентларида ташқи сиёсатни юрғизишда тажриба етишмаслигидан эканлигини айтиб ўтди.

«Хўп, тажриба аввалгилардан кимда бор эди? Барак Обамадами? Ёки Жорж Бушда? Ва ёки Билл Клинтондами? Бу Қўшма Штатлар учун муаммодир», — деб жавоб берди Асад мухбирнинг Дональд Трампнинг ташқи сиёсий тажрибаси ҳақида берилган саволга.
Сурия етакчисининг қўшимча қилишича, АҚШ Конгрессида бир неча йил фаолият юритиш ёки ташқи сиёсий амал кишига тажриба учун етарли эмас.