Сурия президенти Башар Асад АҚШнинг Сурияда ИШИДга қарши ҳаво зарбаларини ножиддий ва самарасиз деб баҳолади. Бу ҳақда ундан интервью олган NBC мухбири Билл Нили ўз твиттери орқали маълум қилган.

Асад Сурия ҳудудида АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари ҳаракатланишини ноқонуний деб ҳисоблашини маълум қилган.

Шунингдек, Сурия раҳбари АҚШ террорчилар воситасида Сурия ҳукуматини ағдариш ниятида эканини таъкидлаган.

"Биз террорчилар устидан ғалаба қозонишни истаймиз. Бу вақтда эса АҚШ уларни Сурия ҳукуматини ағдариш учун йўналтирмоқда. <...> Улар Ироқда 2006 йили шунга уринишганди", деган Асад.