Сурия президенти Башар Асад  Ироқ бош вазирининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Фалаҳ ал-Файёд билан Дамашқ ва Бағдод ўртасида ҳарбий-сиёсий ҳамкорлик масалаларини муҳокама этган. SANA ахборот агентлигининг хабарига кўра, Ироқ вакили Сурия етакчисини Мосулни ИШИД жангариларидан озод этиш бўйича тайёрланаётган жанговар амалиётдан хабардор этган.

Шу билан бирга, Ироқ раҳбарияти номидан "терроризмга қарши курашда ижобий самара бераётган Сурия ҳукумати билан яқиндан алоқани давом эттириш истагини" бидирган. 

Асад, ўз навбатида "Ироқ халқи ва қуролли кучларини ИШИДга қарши курашдаги муваффақияти ҳамда Ал-Фалужа шаҳрини озод этган"лиги билан қутлаган. Унинг сўзларига кўра, "Сурия ва Ироқ армияси терроризмга қарши биргаликда курашмоқда, шу боисдан ҳам, у ёки бу мамлакат фронтидаги ҳар қандай ғалаба умумий ҳисобланади".

Дамашқ ва Бағдод ҳарбий қўмондонлиги 600 кмлик умумий чегара устидан назоратни тўлиқ таъминлашни биринчи галдаги вазифа деб ҳисобламоқда. Ҳозирги вақтда, ИШИД аъзолари Ироқнинг ғарбий Анбар вилоятидан Сурия ҳудудига деярли ҳеч қандай тўсиқларсиз ўта олади.