Сурия президенти Башар Асад АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Москвага келиши ва бунинг оқибатида Россия ва АҚШ унинг мамлакат сиёсий майдондан четлаштириш борасида келишувга эришишидан чўчимаслигини маълум қилди. У бу ҳақда NBC телекомпаниясига берган интервьюсида айтиб ўтган.

У журналистнинг “На президент Владимир Путин ва на ТИВ раҳбари Сергей Лавров Сурия президентининг қолиш ёки кетиш борасида ҳеч қандай фикр билдирмади”, деган саволига "Россия кўп бора Сурия муаммосини туб халқ ҳал этиши кераклигини такрорлаб келган", - дея жавоб қайтарган.

"Россия сиёсати келишувларга эмас, балки ўз қадриятларига асосланади", - деб қўшимча қилди Асад.