Австралия жанубидаги Колак шаҳри (Виктория штати) яқинидаги темир йўл ўтиш жойида 13 июлда поезд ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 19 киши жароҳат олди. 14 июлда ABC телекомпанияси маълум қилишича, юк машинаси ҳайдовчиси ва поезднинг 18 йўловчиси яқин орадаги шифохоналарга етказилганлар.

Шифокорлар ҳайдовчининг аҳволини оғир дея баҳоламоқдалар, йўловчилар ҳаётига эса ҳеч нарса хавф солмаяпти. 

Полиция аварияни тергов қилмоқда ва ҳозирча унинг сабабларини айтмаган. Мельбурн ва Виктория штатининг ғарбий туманлари ўртасидаги темир йўл қатнови тўхтатилган.

Суратлар: Theage