2016 йил Бразилияда ўтадиган Олимпиада ўйинларига Франция вакиллари спортчилари миқдори бўйича рекорд кўрсаткични қайд этди. Бу ҳақда Франция миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олимпиада ўйинларига Франциядан қатнашувчи спортчилар сони 396 нафар бўлиб, шундан 228 нафар эркакларни, 168 нафарини эса аёллар ташкил этади. Аввалги рекорд даражаси 1992 йилда ўтган Олимпиада ўйинлари вақтида қайд этилган бўлиб, ўшанда французлар 352 спортчи билан мусобақада иштирок этишган эди. 2012 йилда Лондонда ўтказилган Олимпиада ўйинида эса улар сони 332  нафарни ташкил қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада ўйинлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида 5-21 август кунлари бўлиб ўтади.