Брюсселнинг Сен-Жиль туманида 13 июль кечки пайт бир нечта портлаш юз берди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълум қилди. Портлашлар 2 та ёки 3 та бўлгани – ҳозирча номаълум.

Кўча четида турган бир нечта автомобиль аланга ичида қолган. Алангани ўчиришга ўт ўчирувчилар жалб қилинганлар.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари воқеа жойидан олинган фото ва видеоларни фаол равишда чоп этмоқдалар. Улардан кўринишича, ҳудуд ўраб олинган, у ерда тезкор хизматлар ишламоқда.

Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Брюсселда НАТОнинг бош қароргоҳи жойлашгани сабабли террорчилар бу шаҳарни аввал ҳам ўз нишонига олганди.