Актёр Леонардо Ди Каприо фонди атроф-муҳитга доир дастурлар ривожига ва иқлимнинг ўзгариши билан курашишига дунёдаги энг йирик - 15,6 миллион доллар хайрия грантини ажратади. Бу ҳақида Justjared портали хабар берди

Бундан ташқари Ди Каприонинг сўзларига кўра, ташкилотга янги бош директор тайинланди. Ушбу лавозимга Терри Тамминен лойиқ кўрилиб, у операциялар ва иқлимнинг ўзгариши билан боғлиқ  янги кенг қамровли тадбирлар режасини амалга оширишни назорат қилади. 

Ди Каприонинг атроф-муҳит муҳофазасига йўналтирилган ташкилоти экологик дастурлар ривожига 1998 йилдан бери умумий ҳисобда 59 миллион доллар ажратган.