Буюк Британиянинг собиқ энергетика вазири Эмбер Радд мамлакат ИИВ бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Уни бу лавозимга Буюк Британиянинг янги бош вазири Тереза Мэй тайинлаган.

Эмбер Радд Британияни ЕИдан чиқиши борасида ўтказилган референдумда мамлакатни ташкилот таркибида қолишини ёқлаган эди. Лондоннинг собиқ мэри, Буюк

Британия ТИВ бошлиғи бўлган Борис Жонсон эса бунга қарши чиққан эди.