«Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон «Реал» ҳужумчиси, Португалия терма жамоаси сафида Европа чемпионатида ғолиб бўлган Криштиану Роналду ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Футбол – Роналдунинг эҳтирослари билан уйғунлашади. У ҳар бир машғулотни сабрсизлик билан кутади. У ҳамиша ҳаммадан зўрлигини исботлашга, ҳамиша ғалаба қозонишга интилади. У катта ўйинларни жонидан ортиқ кўради.

Мен ва Роналду «МЮ»далигимизда у ўзининг тинимсиз шуғулланиши орқали ривожланиб борди. У ҳамиша зарба бериш техникаси устида ишлар, ўнг оёқда, чап оёқда ва бошида зарбалар йўллар эди.

Бугунги атлетизм, тезкорлик биринчи ўринда бўлган замонавий футболда у ўзининг ўйинини нақадар ривожлантирганига қараб фақат ҳайратланиш мумкин.

Одатда футболчилар ўзининг энг яхши ўйинларини 5-6 йил давомида намойиш қилишади. Кейин эса тўхташади. Роналду эса 10 йил давомида барқарор даражада ўйнаб келмоқда.

Ҳар бир авлоднинг алоҳида футболчиси бўлади. Ҳозирги авлодда бу Роналду», – дея Фергюсоннинг сўзларини келтиради Goal.com нашри Bild нашрига асосланиб.

Манба: Tribuna.uz