Бугун ФИФА терма жамоаларнинг июль ойи рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси 569 очко билан 56-ўринда жойлашган. Қайд этиш керакки, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойга нисбатан 10 поғона юқорилаган.

Бу Ўзбекистон терма жамоасининг жорий ойда ўртоқлик учрашувлари ўтказмагани ва мағлубият туфайли очко йўқотмагани эвазига юз берди.

ОФК терма жамоалари орасида Ўзбекистон Япония ва Австралияни ортда қолдирган ҳолда Эрон ва Жанубий Кореядан сўнг учинчи ўринда қайд этилган.

Умумий рейтингни Аргентина терма жамоаси 1585 очко билан бошқариб бормоқда. Кейинги ўринларда Бельгия, Колумбия, Германия ва Чили бормоқда. Европа чемпионлигини қўлга киритган Португалия терма жамоаси 2 ўрин юқорилаб, 6-ўринга кўтарилган. Франция 7-ўринда жойлашган.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.

1. Аргентина (1585)
2. Бельгия (1401)
3. Колумбия (1331)
4. Германия (1319)
5. Чили (1316)
6. Португалия (1266)
7. Франция (1189)
6. Испания (1165)
9. Бразилия (1156)
10. Италия (1155)
...
39. Эрон (674)
48. Жанубий Корея (592)
56. Ўзбекистон (569)
57. Япония (564)
59. Австралия (555)
65. Саудия Арабистони (540)
74. БАА (484)
78. Иордания (438)
79. Қатар (425)
81. Хитой (422)
99. Ироқ (354)