Франция ўзининг "Шарль де Голль" авиаташувчи кемасини ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш учун Яқин Шарққа жўнатади, деб маълум қилди Франция президенти Франсуа Олландга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

"Ўз ичига "Шарль де Голль" кемасини олувчи жанговор гуруҳ яна ИШИДга қарши операцияга жўнатилади, чунки биз 2015 йил январь ва ноябрда бизга ҳужум қилганларга жавоб зарбаси беришимиз керак", деб маълум қилди Олланд.

Аввал кема ИШИДнинг Сурия ва Ироқдаги позицияларига зарба беришда қўлланганди.