Intel компанияси мобил қурилмаларга чиплар ишлаб чиқаришда омадсизликка учрагач, бор диққат-эътиборини смарт автомобилларга қаратди. Айни дамда бу йўналишда унинг ишлари ривожланмоқда.

Intel бош директори Брайан Кржанич 13 июль куни Fortune Brainstorm Tech Conference 2016 анжуманида чиқиш қилар экан, чип ишлаб чиқаришувчиси смарт-автомобиллар ва қўшувчи қурилмалар ишлаб чиқараётгани ҳақида маълум қилди. У Intel компанияси мобил қурилмалар бозоридан чиққанлигини тан олди.

Компания томонидан ўз стратегиясининг ўзгартирилиши, персонал компьютерлар ва чиплар етказиб бериш ҳажмини кескин тушиб кетишига сабаб бўлди. Компания ягона мақсад учун қуйидаги ишлаб чиқариш йўналишларини бирлаштиришни режалаштирган: юқори интернет, хотира модулларини чиқариш, қўшувчи қурилмалар учун чиплар етказиб бериш ва булутли технологиялар билан шуғулланиш.