ИШИД террорчилик гуруҳи ўз етакчиларидан бири – грузин Абу Умар аш-Шишанийнинг ўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.  

Аввалроқ ҳам аш-Шишаний ўлгани ҳақида хабарлар ОАВда пайдо бўлганди, бироқ бу хабарларнинг тасдиғи бўлмаган. Террорчининг ўлгани ҳақидаги хабар Amaq ахборот агентлиги орқали тарқатилган. Умар чечен лақабли жангари Ироқнинг Ширкат шаҳрида ярадор бўлган.

Жангари узоқ вақтдан бери даволанишга уринаётган маҳаллий шифохонада ўлим топди. Маълум қилинишича, аш-Шишаний даволаниш учун имкониятлар кўп бўлган Туркияга юборилмоқчи бўлинган, бироқ у Россия махсус хизматлари уни қўлга олишидан қўрқиб, у ерга боришдан бош тортган.    

Жангарининг ҳақиқий исми Тархан Темурович Батирашвили бўлиб, Грузияда туғилган, онаси чечен. У 2012 йилда Туркияга бориб, у ердан Сурияга ўтиб, ИШИД сафига қўшилган.

Таъкидланишича, жангарининг ўлими ҳозирда расман тасдиқланмади.