Италияликлар маҳаллий шифокорларнинг чақириғига жавоб бериб, 12 июлда Италия жанубида юз берган темир йўл фалокатида жабрланганларга рекорд миқдорда донорлик қони топширишди. 13 июлда шифокорларнинг маълум қилишича, улар 2724 та қон солинган қопча тўплашга муваффақ бўлишган. 

Шу билан бирга Италия тиббиёт муассасалари ходимлари топширилган қоннинг аниқ миқдорини келтиришмаган. Бироқ тахминий ҳисоб-китобларга кўра, топширилган қоннинг миқдори 6,8 мингдан 12,2 минг литргачани ташкил қилиши мумкин.

Темир йўлнинг Корато ва Андрия аҳоли пунктлари орасидаги бир изли қисмида икки йўловчи поезди тўқнашишидан кейин биринчи соатларда шифокорлар яраланганларга қон қуйиш учун қон топшириш чақириғи билан аҳолига мурожаат қилишган. Шундан кейин маҳаллий қон топшириши бўлимларида навбатлар юза кела бошлаган. Тез орада керакли қон тўпланганига қарамасдан, одамлар қон топширишга келаверишган.

Фалокатда ҳаммаси бўлиб 23 киши, жумладан икки поезднинг машинисти ҳалок бўлган, уларнинг барчаси италияликлар. 24 нафар жароҳатланганлар шифохоналарда қолмоқда.

Фожиа оқибатларини бартараф этиш операцияси якунланди, темир йўл тозаланди. Фалокатга олиб келган асосий сабаб одам омили деб айтилмоқда. Андриядан келаётган поезд ҳозир тергов олиб брилаётган станциядан жўнатилмаслиги керак бўлган.