Бугун, 14 июль куни Антонио Контени «Челси» бош мураббийи сифатида таништириш маросими бўлиб ўтди.

Италиялик ушбу мураббий лондонликлар жамоасида кейинг 3 йил давомида фаолият кўрсатади. Унга 3 йиллик шартнома бўйича 20 млн евро маош тўланади.

Конте «Челси»ни бошқарган бешинчи италиялик мутахассисга айланди. Олдин жамоани Жанлука Виалли, Клаудио Раньери, Карло Анчелотти ва Роберто Ди Маттео бошқариб борганди.

Конте ўз фаолиятини Б серияда «Бари» билан чемпион бўлиш орқали бошлаган. Кейинроқ у «Ювентус» билан А серияда 3 марта ғолиб чиқиб, Италия суперкубогини 2 марта қўлга киритганди.

Конте «Челси»даги илк машғулотини ўтказди