14 июлга ўтар кечаси Санкт-Петербургдаги «Крестовский» стадиони яқинида қурувчилар иш ташлаш ўтказганидан кейин ОМОН бўлими ва полиция кучлари воқеа жойини ўраб олди.

Иш ташлаш тадбирида жами 150 киши иштирок этган. Улар маошларини талаб қилишган, қурувчиларнинг айтишича, уларга 2 ойдан буён маош тўланмаяпти.

«Ҳар куни ваъда қилишади. Биз нима кутишни ҳам билмаяпмиз. Бошлиқ кейинги ҳафтада маошлар тўланишини ваъда қилди. Мана биз йиғилиб кутаяпмиз.

Бригадир ўз чўнтагидан тўлаяпти. Ташкилот эса бизга тўлашдан шунчаки бош тортмоқда», – деган қурувчилардан бири.

Манба: Tribuna.uz