Буюк Британия мудофаа вазири ва Консерватив партия аъзоси Майкл Фэллон ўз ўрнида фаолият юритадиган бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Бу ҳақда мамлакат янги бош вазири Тереза Мэфнинг офисида маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Фэллон 2014 йилнинг июлидан мазкур лавозимда фаолият юритиб келади.
Аввалроқ Лондон собиқ мэри Борис Жонсон Буюк Британия ташқи ишлар вазири лавозимига тайинлангани хабар қилинган эди.