Москва вилоятида кучли бўрон натижасида бир киши ҳалок бўлди ва 17 нафар киши жабрланди. Бу ҳақида Газета.ru хабар қилди

Москва вилояти соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг маълум қилишича, вилоятдаги Можай туманида 5 киши жабрланган, Руз туманида эса 12 кишига зиён етган ва бир киши ҳалок бўлган. 

Соғлиқни сақлаш бошқармаси бўрондан сўнг 9 киши ёрдам сўраб мурожаат қилганини маълум қилди. Улардан икки нафари чақмоқ уриши натижасида шифохонага етказилган, беморларнинг аҳволи ўртача деб баҳоланмоқда. 

Бундан ташқари бўрон мингдан ортиқ дарахтларни қулатди ва йўлларни тўсиб қўйди. 120 дан ортиқ автомобилларга зиён етди. 

Манбага кўра, 1,5 минг ходим ва тахминан мингта техника ускунаси бўрон ва селдан зиён етган жойларни таъмирлашга жалб қилинди. 

Москва мэри Сергей Собянин ўзининг твиттерида бу сўнгги йиллардаги энг кучли бўрон бўлганлигини таъкидлади.