«Ювентус»нинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба ФИФАга «Олтин тўп»ни бугуннинг ўзидаёқ «Реал» ва Португалия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуга топширишни тавсия қилди.

Қайд этиш керакки, бу мукофот янги йилнинг бошида ўз эгасига топшириб келинади.

«ФИФА „Олтин тўп“ни бугуннинг ўзидаёқ Роналдуга топширса бўлади. У чемпионлар лигаси ва Европа чемпионатида ғалаба қозонди. Мессига келсак, менимча Лионель бу сафар Криштианудан ортда қолди. Мен учун улар тенг. Бу йили яхши ўйин кўрсатганлар қаторида Антуан Гризманнни кўрсатган бўларди», — дея Погбанинг сўзларини келтиради AS.

Манба: Tribuna.uz