Порошенко Озарбайжонга расмий ташриф бошлади

Жаҳон 14 Июль 2016 5248

Украина президенти Пётр Порошенко 13 июлда Озарбайжонга расмий ташриф бошлади, деб хабар берди Порошенко матбуот хизмати. 

"Бокуда Украина давлати раҳбари ўзининг озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев билан "юзма-юз" форматида учрашув ўтказади", дейилмоқда хабарда.

Порошенко ва Алиев раислигида Украина ва Озарбайжон президентлари кенгашининг 5-йиғилиши бўлиб ўтади ва унинг натижаларига кўра икки томонлама ҳужжатлар имзолаш режалаштирилган.

Сафар дастури Порошенконинг Озарбайжон бош вазири ва Миллий Межлис (парламент) спикери билан алоҳида учрашувларини кўзда тутади.

Шунингдек, Порошенконинг Озарбайжондаги украин обшинаси билан учрашуви белгиланган.

Кўпроқ янгиликлар