Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Москвада АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва РФ Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилади. Томонлар Сурия ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилиши кутилмоқда.

"14 июль кунинг иккинчи ярмида президент Путин Давлат котиби Керрини ва Ташқи ишлар вазири Лавровни қабул қилади. Кун тартибидаги мавзуларни олдиндан айтиш қийин эмас: Бу Сурия ва Украина. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги муносабатлар", - деган Россия президентининг матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков.

У Керри ва Лавровнинг юзма-юз учрашуви борасида аниқ прогнозлар бермаган.

"Шуни айтишим мумкинки улар (Лавров ва Керри) жум куни (15 июль) куни учрашади", - дея қайд этган Кремл вакили.

АҚШ Давлат департаментида Керрининг Москвага ташрифидан мақсад нима эканлигини маълум қилинди