Солиқлар, полиция ва прокуратуранинг ноқонуний ҳаракатлари, Россиянинг яширин иқтисодиётини озиқлантирмоқда, - деган Россия президенти Владимир Путин иқтисодий кенгаш мажлисида. Ушбу “яширин” иқтисодиётда 30 млн киши мавжуд, ҳукумат эса ушбу “иқтисодиёт” аъзоларининг ишини қонунийлаштириш учун чоралар кўриши лозим, дея хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги. 

Россия “яширин” иқтисодиётининг ҳажми ЯИМнинг чорак қисмини ташкил этади. Бу эса, ўз навбатида арзон нефть даврида жуда жиддий кўрсаткич ҳисобланади. 

Айни вақтда, “яширин” иқтисодиётда Россия меҳнатга лаёқатли аҳолисининг 40 фоизи бандлиги, муаммо кўлами нақадар кенг эканлигини исботлайди. Бу кўрсаткич, 2001-йилдан бери ўзгармайди. 

Қайд этилишича, Россия иқтисодиёти ҳамон иқтисодий тангликни бошидан кечирмоқда. Гарчи, ХВЖ Россия иқтисодиётининг бу йилги ҳолатига прогнозларини яхши томонга ўзгартирган бўлса-да, Россия ЯИМ 2016 йил якунларига кўра 1,2 фоизга пасаяди.