Россиянинг Ёқутистон республикасида 14 июлдан 15 июлга ўтар кечаси аномал совуқ ҳаво бўлиши кутилмоқда: ҳаво ҳарорати минус икки градусгача тушиб кетади. Республиканинг баъзи ҳудудларида қор ёғди, деб хабар бермоқда Ёқутистоннинг гидрометеорология ва атроф муҳитни мониторинг қилиш бошқармасига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.

"Яқин суткалар – 14 июлда Ёқутистоннинг 15 та туманида Цельсий бўйича -2 градус совуқ бўлади. 13 июлда совуқ ҳаво 6 та туманда қайд қилинди, баъзи туманларда қор ёғди", деб айтилди хабарда.

Кобяй тумани бошлиғи Игнат Спиридоновнинг айтишича, қишлоқ хўжалиги ишлари бошлангунча ҳаво яхшиланади.

"Баъзи аҳоли пунктларида қор ёғди, одамлар июль ўртасида қорбоболар ясамоқдалар", деб қўшимча қилди Спиридонов.