“Фейсбук” ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида Тошкент мавзеларидан бирида турган “Жигули” русумли автомобилнинг устига улкан дарахт йиқилгани акс этган фотосуратлар жойлаштирилди.

Суратлардан машинанинг ўта жиддий зарар кўргани, воқеа юз берган вақтда салонда ҳеч ким бўлмаганлигини кўриш мумкин.

Фойдаланувчилар, аввало, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаганлигидан хурсанд эканликларини айтишган бўлса, бошқалар пойтахтдаги эски дарахтларни кесиш зарурлиги, бўлмаса эски дарахтларнинг ўзи йиқилиб, мана шундай бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқаришлари мумкинлигини ёзиб қолдиришган.

Кимнингдир омади келди...