“Фейсбук” ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг Келес кўпригига юз берган йирик ЙТҲ суратлари эълон қилинди. Қолдирилган изоҳлардан воқеа 18:00 атрофида бўлганлигининг гувоҳи бўлиш мумкин. 

ЙТҲ гувоҳларининг ёзишича, «Москвич» автомобили йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилган. Тўқнашув натижасида автомобиль жуда катта зарар кўрган.
Авария натижасида тан жароҳати олган ёки қурбон бўлганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.