Украина ва Озарбайжон давлат раҳбарлари Петр Порошенко ва Илҳом Алиев янги транспорт йўлаклари, хусусан янги «Ипак йўли»ни ривожлантириш бўйича ишларни фаоллаштиришга келишиб олишди, деб хабар қилмоқда УНИАН.

«Украина ва Озарбайжон ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этишда фаоллик кўрсатмоқда. Бугун биз унинг самарадорлиги ва ўзаро иқтисодий фойда кўриш йўлларини муҳокама этдик», — дея Порошенко сўзларини келтиради, президент матбуот хизмати. 

Озарбайжон раҳбари ўз навбатида, мазкур йўлакнинг барча учун мос нархини белгилаш сиёсатини олиб бориш зарурлигини таъкидлаган. У, шунингдек, яқин орада Боку — Тбилиси — Карс темирйўли очилишини маълум қилиб, бу Украина компаниялари учун кенг имкониятлар яратишини қайд этган.