Ўзбекистон 2020 йилнинг охирига қадар мева ва сабзавот маҳсулотларини сақлаш тизими ҳажмини 1 миллион тоннага етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК бошқармаси раиси Одилхон Рустамов маълум қилди

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда умумий сақлаш қуввати 800 минг тоннадан юқори бўлган 1,3 минг омборхона хизмат кўрсатмоқда. Бу омборхоналарда мева ва сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг илғор усуллари қўлланилади. 

Мева ва сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича янги имкониятларнинг яратилиши натижасида Ўзбекистон уларни йўқотишни 10 фоиздан кўпроққа қисқартиради.

Рустамовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда савдо-логистик марказлари таркибида янги омборхоналарни барпо этишни режалаштирмоқда. Мамлакатимизда 115 миллион доллардан ортиқ суммага 15 та шундай марказ қурилади.