14 июль куни Халқ таълими вазирлиги томонидан Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўқув-методика Марказида мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида  “Йил тарбиячиси” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кўрик-танлов 4 босқичда ўтказилиб, Қоракалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бўйича ғолиб бўлган 14 нафар мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари Республика босқичида иштирок этишди.

Танлов натижаларига кўра Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги 28-МТМ тарбиячиси Зайнобиддинова Гуласал 1-ўрин, Самарқанд шаҳридаги 60-ММТМ тарбиячиси Қобилова Мунаввар 2-ўринни қўлга киритган бўлса, 3-ўринга Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 259-МТМ тарбиячиси Олимова Муниса лойиқ деб топилди.
Ғолибларга вазирликнинг ва ҳамкор ташкилотларнинг дипломлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.