Колорадо штатидаги Голден шаҳрида шериф ёрдамчилари Тиллман ва Маклафин автомобиль ичида қулфланиб қолган айиқчани видеога олишди. Бу ҳақида Mashable нашри маълум қилди

Жонивор қандай қилиб машинанинг ичига киргани номаълум. Машина ойналари бутун, ойналардаги намлик эса айиқчанинг у ерда анча вақт ўтказганлигидан далолат беради.

Шериф ёрдамчиларидан бири юкхонанинг эшигини очишга муваффақ бўлди, иккинчиси эса унинг ёнида эҳтиёт чораси сифатида қурол ушлаб турди. Ташқарига чиққан айиқча уларга қарамай, ўрмон томон югуриб кетди.