Корея Республикаси Миллий мажлиси мамлакатда Американинг THAAD ракеталарга қарши мудофаа мажмуаларини ўрнатиш масаласини муҳокама этиш мақсадида махсус сессия ўтказади, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги. 

"Сессия ишида миллий мудофаа вазири Хан Мин Гу ҳам иштирок этиб, депутатларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаради". 

Парламент сессиясида бош вазир Хван Ге Ан, ТИВ раҳбари Юн Бен Се ҳамда молия ва режалаштириш вазири Ю Иль Хо қатнашади. 

Ёнхап агентлиги маълумотларига кўра, мажлисда THAAD радарларини жойлаштириш билан боғлиқ хавфсизлик масалалари, Россия ва Хитой билан вужудга келажак сиёсий муаммоларни ҳал этиш йўллари атрофлича муҳокама этилади. 

Корея Республикаси парламентининг махсус сессияси 19-20-июль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.