Санкт-Петербург шаҳридаги «Зенит» жамоаси учун янги стадион қуриш билан шуғулланаётган бош пудратчи вакили «Инжтрансстрой-Спб» компанияси объектни босиб олиш учун рейдерлар томонидан уриниш содир бўлгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда 14 июль куни «Р-Спорт» хабар тарқатди.

«13 июль куни стадион қурилишида иштирок этаётган бир қанча суббирлашмалар, "Леокам", "Элпром", "Управление строительства 620" номли компаниялари ходимлари қурилиш ишларини барбод қилишга ҳаракат қилди. Юк машиналари йўлларни тўсиб олди ва исёнчиларнинг етакчилари ишчиларнинг иш жойларига боришига тўсқинлик қилди», — деган у.

Бош пудратчининг қўшимча қилишича, полиция ходимлари ва прокуратура вакиллари воқеа жойига етиб келиб, вазиятни назорат остига олишган. «Инжтрансстрой-Спб» томонидан билдирилишича, шаҳар маъмурияти стадиондаги вазият бўйича зарур чораларни қўллашга шошилмаган.

Бундан олдинроқ, «Инжтрансстрой-Спб» Санкт-Петербург шаҳри маъмуриятини стадион қурилиши ишларини кечиктиришга уринишда айблаганди ва бир қатор эътирозларини билдирганди.

Стадионнинг қурилиш ишлари 2016 йилнинг декабрига мўлжалланган. Арена ўз бағрига 68 минг кишини сиғдириши, спорт маросимлари вақтида стадион сиғими 80 минг кишига етказилиши назарда тутилган. 

«Крестовский» номли бу стадион 2017 йили Конфедерациялар Кубоги ва 2018 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилиши керак.

«Крестовский» стадиони қурувчилари иш ташлаш ўтказган ҳудуд ОМОН томонидан ўраб олинди