АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари штаби раҳбари адмирал Жон Ричардсон музокаралар ўтказиш мақсадида уч кунлик ташриф билан Хитойга йўл олмоқда. ҲДК матбуот хизматига кўра, Ричардсон 17-20-июль кунлари хитойлик ҳамкасблари билан учрашади. У хусусан, Хитой халқ озодлик армияси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони У Шэнли билан ҳам мулоқот олиб боради

“Хитой пойтахти Пекин шаҳри ва Циндаога 3 кунлик ташрифдан кўзланган мақсад – икки давлат ҳарбий-денгиз кучлари ўртасидаги ўзаро тушинишни яхшилаш ва профессионал ҳамкорликка туртки беришдан иборат”, дейилади ахборотда.