АҚШнинг Невада штатидаги Панака шаҳарчасида номаълум эркак турар жой биноси олдига қўйилган автомобилдаги портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Автомобиль ичида бўлган жиноятчи воқеа жойида ҳалок бўлган, воқеа яқинида бўлган 6 ёшли болакай жароҳат олган. Бу ҳақда 14 июлда Линкольн округи шерифи Керри Ли маълум қилди

Шериф маълумотларига кўра, эркак автомобилни 5 киши яшаган уй олдида тўхтатган ва шундан кейин портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Оқибатда унинг ўзи воқеа жойида ҳалок бўлган. Машина портлаган вақтда унинг ёнидан велосипедда ўтиб кетаётган 6 ёшли болага шикаст етган. У шифохонага етказилган. Таъкидланишича, унинг ҳаёти хавф остида эмас.

"Уйда одамлар бўлган, бироқ портлаш олдидан улар уйдан чиқиб кетган бўлганлар", деб айтди шериф. Мавжуд маълумотларга кўра, уйнинг бевосита ичида яна битта портлаш юз берган, ҳозирча унинг келиб чиқиши номаълум. Биринчи портлаш оқибатида машина бўлакланиб кетган, портлаш жойида катта ўйиқ ҳосил бўлган, уй ва электр узатиш линиясига шикаст етган.  

Эркакни жиноятга ундаган сабаблар ҳали ўрнатилмаган. "Ҳалок бўлган эркак бизнинг гумонланувчи бўлса керак. Биз унинг шахсини аниқлаб, у нима учун буни амалга оширганини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз", деб таъкидлаб ўтди шериф.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари фикрича, гап теракт ҳақида кетмаяпти. Кўринишича, жиноятчи уйда яшайдиган оилага шикаст етказмоқчи бўлган. Воқеа тергов қилинмоқда.