Украина футболи афсонаси Андрей Шевченко мамлакат терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Украина футбол федерациясининг набатдаги йиғилишида эълон қилинди.

2004 йилда Европанинг энг яхши футболчиси сифатида «Олтин тўп»ни қўлга киритган Шева 2016 йилги Европа чемпионати давомида Михаил Фоменконинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган эди. У ҳеч қаерда бош мураббий бўлмаган.