Япония компанияси ўзининг автопилотли оммавий автомобилини ишлаб чиқаради

Технология 15 Июль 2016 4643
Фото: Bloomberg

Япониянинг Nissan автомобилсозлик компанияси шу йилнинг август ойида мамлакат автомобиль бозорига Serena минивэнини етказиб беришни бошлаш режаси борлигини эълон қилди. Минивэнга ProPilot автопилот тизими ўрнатилади. Албатта, ҳозирги босқичда, тўлиқ автоном бошқарув ҳақида гап кетаётгани йўқ. ProPilot машинани фақатгина йўлнинг белгиланган йўлагида бошқара олади, у тезликни, тормозни ва рулни назорат қилиши мумкин. 

Тизим ўзининг ишида камералар воситасида олинадиган тасвирларни таҳлил қилиш натижаларига таянади. У машинанинг бошқа транспорт воситалари ва йўл чизиқларига нисбатан жойлашувини аниқлай олади. Хусусан, автоном бошқарув тизими машинани бурилиш вақтида ҳам йўлакнинг ўртасида сақлаб, олдида тўсиқ пайдо бўлса, транспорт воситасини тўлиқ тўхтатиш қобилиятига эга. 

Шу билан бирга, ProPilot чекланган тезлик — 30дан 100 км/соат тезликдагина автомобилни бошқара олади. Демак, тизим автомобилни тўлиқ тўхтатган тақдирда, машинанинг қайта ҳаракатини бошлаши учун ҳайдовчи газ педалини босиши керак бўлади.


 
Nissan компанияси вакилларининг қайдэтишларича, улар автопилотли машинани сотишда Teslaнинг аччиқ тажрибасини ёдда тутишади ва ProPilotга автомобилларни харид қилаётганларга, автопилот тизими чекланган имкониятларга эгалигидан огоҳлантирилади. 

Хабарларга кўра, ProPilot тизими ўрнатилган Nissan Serena фақатгина Японияда сотилади. Бу технологияли машиналар Европада 2017 йилда пайдо бўлади. Бу тизим биринчи бўлиб Qashqai кроссоверига ўрнатилади. 2018 йилда Nissan  ProPilot 2.0ни ишлаб чиқармоқчи. У, йўл йўлакларини ўзгартириш имкониятига эга бўлади. 2020 йилга келиб эса, шаҳар кўчаларида автомобилни тўлиқ ўзи бошқара оладиган ProPilot 3.0 пайдо бўлади. 


 

Кун янгиликлари
Дайжест: Марказий Осиёдаги энг кучли армия, Америкача дўстлик, “Толибон”нинг баҳорги ҳужумлари ва бошқа муҳим хабарлар
21:49 / 28.04.2017 3200 Жаҳон
Pinngle хориждан Ўзбекистондаги барча телефон рақамларига бепул қўнғироқ қилиш имкониятини тақдим этади
14:28 / 28.04.2017 10764 Технология
Адоғи йўқ саволлар ёхуд адолатсизликка учраган фермер
10:28 / 28.04.2017 12986 Жамият
Шимолий Корея баллистик ракетани синовдан ўтказди
08:05 2417 Жаҳон
Филиппинда кучли зилзила юз берди. Цунами хавфи эълон қилинди
08:00 582 Жаҳон
Хитой: "Ипак йўли" фақатгина фойда келтиради
07:58 378 Жаҳон
Германияда масжидга ҳужум қилинди
00:48 3693 Жаҳон
Черногория бош вазири мамлакатнинг НАТОга кириши сабабини тушунтирди
00:38 2182 Жаҳон
Пентагон: ИШИДнинг Афғонистондаги етакчиси йўқ қилинган бўлиши мумкин
00:16 2675 Жаҳон
Замонамизнинг энг яхши мураббийлари аниқланди. Гвардиола етакчи
00:11 3199 Спорт
Кўпроқ янгиликлар