Япониянинг Toyoko-Inn компанияси Тошкентнинг тарихий марказида жойлашган “Чорсу” меҳмонхонасини таъмирлаш ва эксплуатация қилишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” Миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Toyoko Inn вакиллари ташкилот раҳбари К. Моринако бошчилигида 12-14 июль кунлари Ўзбекистонда бўлишади.

Toyoko-Inn Франция, Корея Республикаси, Филиппин ва Камбоджада кўплаб меҳмонхоналар қурган компания ҳисобланади.