Ниццадаги ҳужум француз махсус хизматлари учун кутилмаган ҳолат бўлди. Бу ҳақда терроризм ва хавфсизликка қарши кураш масалалари бўйича бўлим эксперти, британиялик Пол Бивер ўз интервьюсида маълум қилган.

Ниццадаги ҳужум оқибатида 84 киши ҳалок бўлди, яна 18 киши оғир аҳволда қолмоқда.

Бивернинг ҳисоблашича, бу ҳужумни тўхтатиб қолиш амалда иложсиз эди. 

Мухбир: Ниццадаги воқеаларни қандай баҳолайсиз?
Пол Бивер: Менимча биз бу ўринда маълум бир ташкилот томонидан йўналтирилмаган, Сурия ҳудудидан махсус топшириқ олинмаган ҳолда содир этилган теракт гувоҳи бўлдик. Террорчи мустақил равишда ҳаракат қилган. Бу эса жуда-жуда жиддий муаммо.

Францияда ҳозир жуда кўп радикал шахслар истиқомат қилмоқда. Улар ўтмишда Сурияда бўлишган. Бу мамлакатда хаос келтириб чиқарган. Французлар ҳозир вазиятни ўз қўлларига олиши керак. Францияда махсус хизмат ходимлари сони оширилган. Энди улар экстремистларга қарши янада муҳим қарорларни қабул қилишлари керак.

Мухбир: Француз полициясининг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?
П.Б.: Менимча, асосий муаммо шундаки, улар ҳужум қай томондан келишини олдиндан била олишмасди. Менимча, полиция ғафлатда қолдирилди. Шундай усулда ҳужум қилиниши мумкинлиги кимнинг хаёлига келибди дейсиз?

Мухбир: Сизнингча, махсус хизматлар бундай катта маросимлар вақтида шундай хатога йўл қўйиши мумкинми?
П.Б.: Мен бу воқеада француз махсус хизматларини айбламаган бўлардим. Бир киши иштирокидаги бундай ҳужумига қарши туриш жуда қийин бўлади.
Бундай ҳужум шундай амалга оширилади: Масалан, Марселдаги дўкондан қурол сотиб олинади. Унинг ҳаракатини олдиндан билиб бўлмайди. Ўйлайманки, полиция барча чорани кўрганди.

Мухбир: Келгусида шундай воқеалар содир бўлмаслиги учун қандай чоралар кўриш керак?
П.Б: Ҳар қанақасига бундан қутилиб бўлмайди. 1 ақлсизнинг ҳужумидан сақланиш деярли иложсиз. Ҳозир қилиш керак бўлган иш шуки -  радикализация кўламини камайтириш керак. Кўпроқ маълумотлар тўплаш ва хавфсизлик хизмати бўйича мутахассислар сонини ошириш керак.
Франциянинг ҳозирги муаммолари Сирия, Тунис ва Марокашдан келган фуқароларидир. Улар Франциядаги шаҳарлар бўйлаб тарқалган. Уларнинг кўпчилиги ишсиз ва умидсиз. Шу муаммога эътибор қаратиш керак.

Мухбир: Айнан нима қилиш керак? Нега айнан Франция кейинги вақтларда ҳужумлар нишони бўлиб қолмоқда?
П.Б: Францияда радикал ғоялар таъсирига тушириш мумкин бўлган тахминан 1 миллион киши бор. Бельгияда содир этилган даҳшатли терактлар ҳақида ҳам унутмаслик керак. Махсус хизматларнинг фаолиятини мукаммаллаштириш керак. Европа Иттифоқи бўйлаб эркин ҳаракатланишни қайта кўриб чиқиш керак.
Биз террорчилар бир мамлакатдан иккинчисига эркин ҳаракатланишига йўл қўймаслигимиз керак. Мен чегара назоратини қайтадан жорий этиш керак деб ҳисоблайман.