Франция мусулмонлари кенгаши Бастилия олиниши муносабати билан Ниццада ўтказилган байрам вақтида содир этилган терактни қоралаб чиқишди. Бу ҳақда Le Figaro ёзмоқда.

«Франция яқиндагина йирик теракт билан юзма-юз келган эди. Кенгаш Ницца халқига ҳамдардлик билдиради. Қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига эса чуқур таъзия изҳор этади. Жароҳат олганларни тезроқ соғайиб кетишини тилайди», — дейилади Кенгаш баёнотида.

Кенгаш аъзолари жума куни адо этиладиган ибодатда қурбонларни ёдга олишга чақирди.