Ниццада содир этилган терактдан сўнг Францияда уч кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Мануэль Вальснинг баёнотига асосланиб, РИА «Новости» хабар берган.

«Республика президенти қурбонлар хотирасига бағишлаб Францияда 16, 17 ва 18 июль кунлари миллий мотам эълон қилди. Бугундан барча давлат ташкилотларида Франция байроғи туширилсин», — деган вазир.