14 июлда Франциянинг миллий байрами сифатида нишонланадиган Бастилиянинг олиниши куни мамлакат тарихида энг мусибатли кунлардан бири сифатида эсда қолса керак. Шу куни Ниццада юк машинаси кўчада байрамни нишонлаш учун тўпланган одамларнинг устидан босиб кетган. Оқибатда камида 80 киши ҳаётдан кўз юмган, 120 дан кўпроқ одам жароҳат олган.  

Парижда эса байрам муносабати билан уюштирилган салют фожиага айланишига бир баҳя қолди: Эйфел минораси яқинида ёнғин чиққан. Полиция бошқармасида маълум қилинишича, Йен кўпригида маҳаллий вақт билан соат 23:45да носозлик туфайли пиротехника ортилган юк машинаси ёниб кетган. Воқеа жойига ўт ўчириш машиналари етиб келган.