Россия Федерацияси қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Сергей Левин бошчилигидаги мамлакат делегацияси 12-14 июль кунлари Ўзбекистонда бўлди. 

РФ делегацияси таркибига савдо тармоқлари ҳамда ишбилармон доира вакиллари киритилган. Делегация 12-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “Халқаро мева ва сабзавот ярмаркаси”да иштирок этди. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёев Сергей Левин билан музокара ўтказди. Томонлар Россия ва Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлиги ривожига оид  долзарб масалаларни муҳокама қилишди. 

Вазирлар Улуғбек Рўзиқулов ва Сергей Левин Россия ҳамда Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари билан мулоқот ўтказишди. Шунингдек Левин Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо (ТИАИС) вазири Элёр Ғаниев билан ҳам музокаралар ўтказди. Мазкур учрашувнинг асосий мавзуси Ўзбекистондан Россияга етказиб бериладиган мева ва сабзавот маҳсулотлари ҳажмини оширишга бағишланди. 

Учрашув натижаларига кўра, томонлар Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси ТИАИС вазирлиги ўртасида мева ва сабзавотларни етказиб беришга доир Ҳамкорлик протоколини имзолашди.