Хитойнинг Autohome портали ихтиёрида Hyundai Verna седанининг янги авлодига оид жосуслик суратлари пайдо бўлди. Россияда бу модель Solaris номи билан сотилади. (Айрим автомобиль бозорларида Accent сифатида учрайди).

Айтиш мумкинки, янги «Солярис» апрель ойида Пекин автокўргазмасида намойиш этилган Verna Concept прототипи услубида ишлаб чиқилган. Седан ҳозирги «Солярис»дан радиатор қафаси, бирмунча энсиз олдёритқич чироқлари, янгиланган орқа чироқлар ва янги эшиклари билан фарқланади. 

Янги авлод Hyundai Verna/Solarisнинг расмий тақдимоти шу йилнинг кузида Хитойда бўлиши кутилаяпти. Моделнинг Россия бозорига мўлжалланган русуми 2017 йилдан сотилиши эҳтимол. 

Россия бозоридаги Hyundai Solaris 1,4-литрли 107 от кучига эга ҳамда 1,6 литрли 123 от кучига эга икки хил моторли тўпламда сотувга чиқарилади. Биринчи моторга беш босқичли механик ёки 4 босқичли автоматик узатмалар қутиси ҳамкорлик қилса, иккинчи турдаги мотор олти диапазонли механик ёхуд автоматик узатмалар қутиси ёрдамида машинани ҳаракатга келтиради. 

Модель Hyundaiнинг Санкт-Петербургдаги заводида йиғилади.