Интерполнинг терговчилари гуруҳи Ниццадаги терактни тафтиш қилиш мақсадида Францияга йўл олган. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.

Қайд этилишича, гуруҳ таркибида воқеа жойида Интерпол базаларидаги маълумотларга солиштирма текширувлар ўтказувчи экспертлар бор.

Бундан олдинроқ, Тунис ТИВ Ниццадаги террорчининг шахсини тасдиқлаганди.

14 июль куни кечқурун Бастилия олинган кун муносабати билан ўтказилган Миллий байрам вақтида Ницца шаҳридаги Инглиз қирғоғида тўпланган одамлар устига юк машинаси ҳайдаб борилиши оқибатида 84 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, айни вақтда жароҳатланган 18 киши шифохонада қолмоқда.