Американинг Atieva компанияси Edna номли прототипининг Tesla Model S седани ва Ferrari California суперкарига қарши дрегли пойгаси экс этган видеолавҳаларни намойиш этди. 

Соатига 96 км тезликка 3,8 сонияда эриша олган синов намунасидаги автомобиль сезиларли фарқ билан рақибларини ортда қолдирган. 

Машинанинг жиҳозлари тўпламига 900 от кучига эга 2та электромотор, иккита узатмалар қутиси, иккита куч электроникаси, ҳамда 87 кВт-соатлик литий батареялари кирган. 

Хабарларга кўра, Edna прототипи куч агрегатлари ва бошқарув электроникасини синаб кўриш мақсадида махсус ишлаб чиқилган. Шундан сўнг, автомобиль ишлаб чиқарувчиси намуналардан яхшисини танлайди. Айни ўша тўплам Atieva компаниясининг илк олий тоифали седанида қўлланилади.

Introducing Edna from Atieva on Vimeo.