Дастлабки маълумотларга кўра, Ниццадаги теракт туфайли жабрланганлар орасида Қирғизистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар тарқатган.

Қирғизистон ИИВ хабари воқеалар ривожи диққат билан кузатиб борилаётгани ҳақида таъкидланган. 

Бундан олдинроқ, Қозоғистон ИИВ Ниццадаги теракт вақтида бу шаҳарда 4 нафар фуқароси бўлгани, уларга шикаст етмагани ҳақида билдирганди.

Ўзбекистон ТИВ ҳозирча бу теракт ҳақида маълумот бермади.

Маълумот ўрнида. "Спутник. Мнения" томонидан февраль ойида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, французларнинг 64 фоизи Африка ва Яқин Шарқдан келувчи муҳожирлар мамлакатдаги хавфсизлик даражасига жиддий таъсир кўрсатади. Шунингдек, сўровномада иштирок этганларнинг 67 фоизи ҳукумат ва ОАВ муҳожирларнинг жиноятлари даражасини тўла маълум қилмасдан, нохолислик қилади.